Бухоро Ислом маданияти пойтахти деб эълон қилинди
(last modified Sun, 07 Jan 2018 07:57:34 GMT )
Январ 07, 2018 12:57 Asia/Tashkent
  • Бухоро Ислом маданияти пойтахти деб эълон қилинди
    Бухоро Ислом маданияти пойтахти деб эълон қилинди

Ислом ҳамкорлик ташкилоти ҳар йили мусулмон мамлакатларидаги 3 та шаҳарни Ислом маданияти пойтахти деб эълон қилади. Уларнинг бири араб мамлакатларидан, бошқаси Осиё ва учинчиси Африкадаги мусулмон мамлакатлардаги шаҳарлардир

ТОШКЕНТ, 7 янв — Sputnik. Ислом ҳамкорлик ташкилоти маданият вазирлари IX Ислом конференциясида 2020 йилда Бухоро, Қоҳира (Миср) ва Бамако (Мали) шаҳарлари Ислом маданияти пойтахти сифатида тасдиқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлар идораси матбуот-хизматига хабар берди.

Ислом ҳамкорлик ташкилоти ҳар йили мусулмон мамлакатларидаги 3 та шаҳарни Ислом маданияти пойтахти деб эълон қилади. Уларнинг бири араб мамлакатларидан, бошқаси Осиё ва учинчиси Африкадаги мусулмон мамлакатлардаги шаҳарлардир.

2007 йил Тошкент шаҳри Ислом ҳамкорлик ташкилотининг (ISESCO) "Фан, таълим ва маданият" тузилмаси томонидан Ислом маданияти пойтахти деб эълон қилинган эди.

"Аслида Бухорои шариф бир неча асрлар давомида Ислом маданияти пойтахти бўлиб келган. Унинг "Қуббатул Ислом", яъни "Ислом гумбази" деб номлангани ҳам бежиз эмас. Ташкилот томонидан ушбу шаҳарнинг Ислом маданияти пойтахти деб эътироф этилиши асрлар давомида ушбу шаҳар ва ундан чиққан олимларнинг Ислом цивилизациясига қўшган ҳиссасини яна бир бор тасдиғи ҳисобланади", — деб таъкидланган хабарда.