Январ 17, 2018 11:07 Asia/Tashkent
  • Жанубий кореялик актриса
    Жанубий кореялик актриса

Ўзбекистонликларга "Сарой жавоҳири" сериалидаги Тангем роли билан машҳур бўлган жанубий кореялик актриса Ли Ёнг Э Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчиси бўлади.

Кун. уз сайтига кўра, бу ҳақда Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов 15 январь куни бўлиб ўтган Халқаро пресс-клуб ва Бош прокуратура ҳузуридаги Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази ҳамкорлигида «Ўзбек дипломатиясининг янги воқеълиги: Бурч, масъулият ва вазифалар» мавзусидаги анжуманда хабар берди. 

Азиз Абдуҳакимовнинг маълум қилишича, Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Tourism brand Ambassador of Uzbekistan лавозими жорий этилган. Ушбу лавозимга чет эллик машҳур сиёсий арбоблар ва медиа соҳасида машҳур артистлар тайинланиб, уларга Ўзбекистонга туристларни жалб қилиш вазифаси юклатилади. 

Ёрлиқ