Туризм Ўзбекистон иқтисодиёти ривожланишининг ёрқин истиқболидир
Яқинда Ўзбекистон ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти қошидаги туризм халқаро ташкилоти туризм соҳасида муштарак лойиҳаларни ижро этиш мақсади билан ҳамкорлик битимини имзолашди. Бу нарса туризм саноатининг кенг манбаларидан янада кенгроқ ва кўпроқ даромад олиш ва фойдаланиш учун Тошкентнинг режа тузганидан далолат беради.
Ўзбекистон милодий 1993 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти қошидаги туризм халқаро ташкилотга аъзо бўлганидан бошлаб туризм масаласи бўйича жумладан милодий 1994 йилда Самарқанд шаҳрида, милодий 1999 йилда Хива шаҳрида ва милодий 2002 йилда Бухоро шаҳрида йиғилишлар ўтказиш маҳаллига айланиб қолди. Бу масала Осиё ғарбида ипак йўли маданий ва тарихий йўлида тарихий ва маданий муҳим марказ унвонида ушбу мамлакатнинг тўтадиган мавқеидан далолат беради.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти қошидаги туризм халқаро ташкилоти милодий 1994 йилда жаҳонда туризм саноати тарихий ва маданий алоқаларнинг энг жозибаликларидан бири унвонида “Ипак йўли” дастурини ижод этиш ташаббусини ўртага қуйди. Халқаро ташкилотларнинг берган маълумотларига кўра, дунё туризм тижоратининг 10 фоизини туризм ташкил этади. Тадқиқотчилар ва мутахассисларнинг фикрига кўра, 21 аср- хизмат кўрсатиш, айниқса туризм соҳасида арзийдиган тижорат фурсатларидан баҳраманд бўлиш асри ҳисобланади.
Бу асрда дунё туризм саноатининг молиявий айирабоши саноат соҳасидаги молиявий айирабошидан ҳам ўтиб кетади ва келаси бир неча йил давомида камида 2 триллион долларга етади. Бу масалада Ўзбекистон каби мамлакатларнинг муносиб табиий, маданий ва тарихий туризм жозибаликларидан баҳраманд бўлган туризм саноатининг молиявий тўла манбаларига эга бўлиши ушбу ўлкадаги иқтисодий фаолиятларни ўз тасири остига қарор бериши мумкин. Ўзбекистон республикаси тарихий ва қадимий бой мерос, шукўҳли меъморчилик ва бой табиат манбаларига эгадирким, ушбу ўлкани Марказий Осиёдаги бошқа мамлакатлардан фарқ қилдиради. Ўзбекистон асрлар давомида Ипак йўлининг боғловчи мамлакати бўлиб келган. Бу буюк йўл тарих давомида тижоратчилар, кашфиётчилар, географлар, таблиғотчилар ва ҳужумчиларни ўз бошидан ўтказган ва мушоҳада этган йўлдир. Ҳозирги кунда Ўзбекистон туризмнинг жозибаликлари нуқтаи назаридан ажойиб ва ғалати мамлакатларнинг анъаналари, маданий ва тарихий манбаларига нисбатан ўзига хос қизиқиш зоҳир этувчи шахслар ва касб-ҳунар соҳиблари учун жуда муҳим мақсад ҳисобланади.
Бугунги кунда Ўзбекистонда 100 -тага яқин музейлар фаолият олиб боради ва ушбу музейлардан ярими ушбу мамлакатнинг пойтахти Тошкентда жойлашган. Шуни зикр этиб ўтиш лозимким, бу музейларнинг ҳар бири Ўзбекистон халқининг бой маданий тарихини инъикос этади.
Бу нарса маданий ва тарихий туризм соҳасини ривожлантириш учун Ўзбекистон эга бўлган потенциали ва имкониятларининг бир қисми саналади. Аммо шуни таъкидлаш жоизким, ушбу саноатда мавжуд бўлган бой манбаларга етиш учун ўтмишдаги аждодларнинг тарихий ва маданий мероси ва табиий имкониятга эга бўлишнинг ўзи кифоят қилмайди. Бу мамлакатнинг тез ва қулай транспорт ва коммуникация соҳаси, йўл ва трассалар орасида мавжуд бўлган имкониятлар, давлат назоратида бўлган муносиб меҳмонхоналар, ресторан ва ошхоналар, виза системасини осонлаштириш, хусусий секторнинг иштирок этиши ва туризм ҳавзасида ушбу мамлакатнинг муносиб имконият ва потенциалларини таништириш учун дунё ва минтақадаги оммавий ахборот воситаларида таблиғот ишларини олиб боришга сармоя киритиш ушбу мамлакатнинг олиб борадиган сайъ-ҳаракатлар жумласидандир.