Рустам Иноятовнинг янги иш жойи маълум қилинди
Январ 31, 2018 20:22 Asia/Tashkent
Собиқ МХХ раҳбари Рустам Иноятов Ўзбекистон президенти аппаратида ишлашда давом эттиради. Kun.uz манбаси маълум қилишича, Иноятов президентнинг сиёсий-ҳуқуқий масалалар бўйича давлат маслаҳатчиси этиб тайинланди.
У бу лавозимда бугун бош прокурор бўлган Отабек Муродов ўрнини эгаллади. Отабек Муродов МХХ раислигига ўтган Ихтиёр Абдуллаевни алмаштирганди.
Шу тариқа, бундан аввалроқ Ҳисоб палатаси раиси Музраф Икромов давлат маслаҳатчиси бўлгани ҳақида берилган хабарлар тасдиқланмади.
Ёрлиқ