Ёшлар пешвоси ёшларни қаёққа етаклаяпти?
феврал 07, 2018 11:06 Asia/Tashkent
6 февраль куни Ўзбекистон Президентининг Давлат маслаҳатчиси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг раиси Қаҳрамон Қуронбоев Facebook LIVE жонли мулоқотида Фейсбук фойдаланувчилари, журналистлар ва Ёшлар иттифоқи фаолларининг саволларига жавоб қайтарди.
Мулоқот пайти Қаҳрамон Қуронбоевдан ёш мусулмон йигитлар ёнида ёки телефонида диний мавзудаги файлларни олиб юришда ҳадиксирашлари ҳақида савол сўралди.
Диний билим олишда Ўзбекистон Мусулмонлари диний идорасига мурожаат қилишни маслаҳат берган жаноб Қуронбоев, диний сабоқ борасида қўрқув бўлгани яхши, деб айтди.
Қизиқ, мусулмон ёшларни ӯз динидан қӯрқитмоқчи бӯлган бу "пешво" ёшларни қай томонга бошларкин?..
Ёрлиқ