Чилонзорда барпо этиладиган масжидга Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номи берилади
(last modified Fri, 09 Feb 2018 14:53:42 GMT )
феврал 09, 2018 19:53 Asia/Tashkent
  • Чилонзорда барпо этиладиган масжидга Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номи берилади
    Чилонзорда барпо этиладиган масжидга Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номи берилади

Ўзбекистон президентининг ташаббуси билан Чилонзорда барпо этиладиган масжидга Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номи бериладиган бўлди

Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Чилонзор туманида барпо  этиладиган масжидга Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номи бериладиган бўлди.

Президент матбуот хизмати хабарига кўра, давлат раҳбари Тошкент шаҳридаги бунёдкорлик ишлари билан танишуви жараёнида мазкур масжид майдонига ташриф буюрди.

«Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф нафақат юртимизда, балки бутун ислом оламида тан олинган олим эди», деди Шавкат Мирзиёев. Ҳаётини муқаддас динимиз арконларини ўрганишга ва тарғиб этишга, халқимиз, ёшларимизни диний маърифат руҳида тарбиялашга бағишлади.

«Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ўзининг илми, сўзи ва ибратли амаллари билан она Ватанга, динимиз равнақига чин дилдан ҳалол хизмат қилиш бўйича катта бир мактаб яратиб кетдилар, десак, тўғри бўлади. У кишининг илм ва ҳаёт йўли, бой меросини ўрганиш ва халқимизга етказиш – барчамизнинг бурчимиздир», деган президент.

Президент Шавкат Мирзиёев ушбу масжид лойиҳаси билан танишар экан, уни янада такомиллаштириш, бунда халқимиз ва уламоларнинг таклифларини ҳам ўрганиш зарурлигини таъкидлади.