Ўзбекистон ва Тожикистон чегара масаласини муҳокама қилди
(last modified Sat, 17 Feb 2018 12:37:59 GMT )
феврал 17, 2018 17:37 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Тожикистон чегара масаласини муҳокама қилди
    Ўзбекистон ва Тожикистон чегара масаласини муҳокама қилди

Тожикистон ва Ўзбекистон ҳукумат делегациялари ишчи гуруҳларининг Тожикистон-Ўзбекистон давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ва Тожикистон Ўзбекистон-Тожикистон давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масаласини яна бир бор муҳокама қилди, дея хабар беради Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

Хабарларга кўра, 7 февралдан 16 февралгача Ўзбекистоннинг Жиззах шаҳрида Тожикистон ва Ўзбекистон ҳукумат делегациялари ишчи гуруҳларининг Тожикистон-Ўзбекистон давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Тожикистон-Ўзбекистон олий даражадаги учрашуви арафасида ўтказилган музокаралар чоғида томонлар давлат чегарасини қолган участкаларда белгилашни давом эттирдилар, музокаралар якунлари бўйича баённома имзоланди.

Ўзбекистон ва Тожикистон давлат чегарасининг узунлиги 1332,9 километрни ташкил этади. Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга давлат ташрифи март ойи бошига режалаштирилган. Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги давлатлараро ва ҳукуматлараро битимлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил баҳорнинг бошида Душанбега амалга оширадиган давлат ташрифи чоғида имзоланади.

Ёрлиқ