Хушхабар: Мамаёқуб Ҳамроев озодликка чиқди
Хатирчи туман судида Бўтаев Суюн раислигида ўтган Маҳкама – таниқли тадбиркор мамаёқуб Ҳамроевни тамомила оқлаш ва ҳибсдан зудлик билан озод қилиш ҳақида қарор қабул қилди.
Айни дамда ўзининг Самарқанд шаҳридаги файзли хонадонида дусту ёрлари билан озодлик қувончини баҳам кўриб ўтирган Мамаёқуб билан телефонда боғланганимизда, унинг ҳис-ҳаяжон ва қувончи бизга ҳам кўчиб, кўзларимиз беихтиёр ёшланди.
Бу Президент Шавкат Мирзиёев Мамаёқубга ўхшаш юзлаб ва минглаб ноҳақ ҳибс этилган, балога гирифтор қилинган ватандошларимизни бирин кетин озод қила бошлаган саодат ва адолатдан миннатдорлик туйғусига қоришган шукроналик ёшлари эди.
Мамаёқуб Ҳамроев ҳам биз билан суҳбатда шахсан Президент Мирзиёев борлиги ва у адолатга ёрлиги учун ҳам ноҳақ ҳибсдан озод этилганини қайта ва қайта таъкидлади.
Исмат Хушев,
“Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири,