АҚШ мудофаа вазирлиги қўмондони Қуролли Кучлар академиясига ташриф буюрди
Ўзбекистон Қуролли Кучлари академиясида Америка Қўшма Штатлари мудофаа вазирлиги марказий қўмондонлиги қўшинлари қўмондони генерал Жеффер Харриган бошчилигидаги ҳарбий делегация кутиб олинди. Бу ҳақда мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
АҚШ ҳарбий мутахассислари иштирокида «Профилактик тиббиёт бўйича ахборот алмашинуви» мавзусида семинар ташкил қилинди. Унда ҳарбий-тиббиёт йўналишида таҳсил олаётган курсантлар, ҳарбий шифокорлар иштирок этди.
АҚШ ҳарбий мутахассислари бу борада инновацион технологиялардан фойдаланиб, тезкор ва самарали натижалар қўлга киритиш мумкинлигини намойиш қилди. Мартабали меҳмон академия тарихи музейида бўлди. Ўқув хоналарини кўздан кечирди, ахборот-ресурс маркази, курсантларнинг яшаш шароитлари билан танишди», — дейилади хабарда.
Генерал Харриган бундан кейин ҳам икки томонлама ҳамкорлик алоқалари ривожига умид билдириб, юртимизга ташрифидан мамнунлигини изҳор қилди.