Шошилинч! Рашиджон Қодировга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
(last modified Sat, 24 Feb 2018 08:14:00 GMT )
феврал 24, 2018 13:14 Asia/Tashkent
  • Рашиджон Қодиров
    Рашиджон Қодиров

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан собиқ бош прокурор Р.Х.Қодировга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165, 205, 210-моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.

Бу ҳақда прокуратура матбуот хизматига таяниб, Кун.уз сайти хабар бермоқда.

Қайд этилишича, 23 февраль куни Р.Х.Қодиров Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланди.

Таъкидланишича, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Бошқа тафсилотлар очиқланмаган. 

Эслатиб ўтамиз, бир кун аввал «Kun.uz» мухбири билан суҳбатда бўлган Бош прокуратура Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими ходими Қодировга нисбатан жиноий иш очилгани ҳақида тарқалган хабарларни расман рад этганди.

Ёрлиқ