Қаршига Хависиз келган «Ас-Садд» футболчилари мағлуб бўлди.
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i30583-Қаршига_Хависиз_келган_Ас_Садд_футболчилари_мағлуб_бўлди.
Ўзбекистон вице-чемпиони «Насаф» Чемпионлар Лигасининг кетма-кет иккинчи уй учрашувида минимал ҳисобдаги ғалабага эришди. Бунгача Амирликларнинг «Ал-Васл» клубини таслим қилган Рўзиқул Бердиев жамоаси, энди Қатарнинг «Ас-Садд» жамоасидан устун келди.
(last modified 2018-08-22T17:54:19+00:00 )
март 05, 2018 20:49 Asia/Tashkent
  • Қаршига Хависиз келган «Ас-Садд» футболчилари мағлуб бўлди.
    Қаршига Хависиз келган «Ас-Садд» футболчилари мағлуб бўлди.

Ўзбекистон вице-чемпиони «Насаф» Чемпионлар Лигасининг кетма-кет иккинчи уй учрашувида минимал ҳисобдаги ғалабага эришди. Бунгача Амирликларнинг «Ал-Васл» клубини таслим қилган Рўзиқул Бердиев жамоаси, энди Қатарнинг «Ас-Садд» жамоасидан устун келди.

Беллашувдаги ягона гол 63-дақиқада Азиз Ғаниев томонидан урилди. Меҳмонлар ҳимоячиси жарима майдончаси ичида Бобур Абдухолиқовни қўполлик билан тўхтатиб қолгач, япониялик ҳакам қатарликлар дарвозаси томон пенальти тайин қилганди.

«Ас-Садд» бунгача Хави етакчилик қилган икки ўйинда 6 очко ишлашнинг уддасидан чиққанди. Бугун, шунингдек, Эроннинг «Персеполис» клуби ҳам Теҳронда навбатдаги ғалабасини қўлга киритди. Форслар бунга қадар илк турда «Насаф» постига жавобсиз 3 та гол уришга эришганди.

Шу тариқа гуруҳда чалкаш вазият юзага келди. Яъни, бирйўла уч клуб ҳисобида 6 тадан очко бор. Қатарликлар 2-давранинг икки ўйинини Доҳада ўтказиш имкониятига эга. «Насаф» эса аксинча, 2 та сафар ўйинига боради ва фақатгина эронликларни ўз майдонида қабул қилади.

Чемпионлар Лигаси

«C» гуруҳи. 3-тур

5 март, душанба

«Насаф» — «Ас-Садд» 1:0

Гол: Азиз Ғаниев, 62-пен (1:0).

«Персеполис» — «Ал-Васл» 2:0

Голлар: Farsҳод Аҳмадзода, 36 (1:0). Али Алипур, 41-пен (2:0).