Шавкат Мирзиёев 15 март куни Қозоғистонга ташриф буюради
(last modified Mon, 12 Mar 2018 07:09:24 GMT )
март 12, 2018 12:09 Asia/Tashkent
  • Қозоғистон
    Қозоғистон

15 март куни Қозоғистоннинг Остона шаҳрида Қозоғистонда Ўзбекистон йилининг очилиши маросими бўлиб ўтади

Дарё.уз сайтига кўра, Қозоғистон президентининг матбуот котиби Айдос Укибай маълум қилишича, тантанали маросимда Нурсултон Назарбоев ва Шавкат Мирзиёев иштирок этади. Шунингдек, икки мамлакат етакчилари ўзбек санъат усталарининг гала-концертида қатнашади.

15 март куни Марказий Осиё мамлакатлари — Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон раҳбарларининг ишчи учрашуви ҳам бўлиб ўтади.

Ёрлиқ