«Ўзбекистон Афғонистон ҳукумати ва толиблар ўртасида тинч музокаралар учун янги имкониятлар яратмоқчи»
Ўзбекистон давлати Афғонистон ҳукумати ва толиблар ўртасида тинч музокаралар учун янги имкониятлар яратишни кўзда тутмоқда.
Кун.уз сайтига кўра, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги томонидан Афғонистон бўйича «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлик ва минтақавий ўзаро алоқалар» мавзусида Тошкентда олий даражада халқаро конференция бўлиб ўтиши ҳақида хабарлар жамоатчиликка эълон қилинганидан сўнг, бу фикр чет элдаги кўпчилик оммавий ахборот воситалари томонидан билдирилмоқда, деб хабар берди «Жаҳон» АА.
«Ўзбекистон дунёнинг энг яхши дипломатларини шу ой охирида конференцияга таклиф қилди, - деб хабар беради Reuters ахборот агентлиги. - Ўзбекистон ҳукумати бу анжуман Афғонистон раҳбарияти ва кучларининг миллий келишувга эришиш йўлидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашига умид қилмоқда».
Форумнинг кутилаётган иштирокчилари орасида БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш, унинг Афғонистон бўйича махсус вакили Тадамити Ямамото, Европа Иттифоқи, Хитой, Россия, АҚШ ва бошқа кўплаб давлатлар ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари бор, деб ўз ўқувчиларини хабардор қилган Британиянинг Daily Mail газетаси.
«Толибон вакиллари Афғонистон президенти Ашраф Ғани асосий маъруза билан чиқиш қилиши керак бўлган учрашувда иштирок этадими?» - дея савол билан мурожаат қилган Euronews телеканали.
Ўз навбатида, Американинг нуфузли The New York Times газетасининг таъкидлашича, кутилаётган учрашув Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил этилаётган яна бир йирик тадбирдир. «2016 йилда давлат раҳбари лавозимини эгаллаб, у ташқи дунёга 32 миллион аҳолига эга бўлган, ресурсларга бой мамлакатни очишга ваъда қилди», - дея эслатади нуфузли нашр.