Тожикистон Ўзбекистон билан визасиз режим ҳақидаги битимни яқин кунларда ратификация қилади
Тожикистон томонидан ушбу битим яқин кунларда ратификация қилинади
Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон 14 март куни мамлакат парламенти қуйи палатасига Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Душанбега ташрифи вақтида 9 март куни имзоланган, Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларининг ўзаро келиб кетишлари тўғрисидаги битимни ратификация учун йўллади. Бу ҳақда Тожикистон президенти матбуот хизмати маълум қилди.
Ушбу битим Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларининг 30 кунга ўзаро визасиз сафарларини кўзда тутади.
Тожикистон томонидан ушбу битим яқин кунларда ратификация қилинади.
“Келаётган жума куни Мажлиси намояндагон кенгаши битимни кўриб чиқади, кейинги ҳафтада парламент қуйи палатасининг навбатдаги йиғилишида бу битим ратификация қилинади”, деб айтган Раҳмон.
Битим кучга кириши санаси қўшимча равишда маълум қилинади.