ЕТТБ директорлар кенгаши делегацияси Ўзбекистонга келади
ЕТТБ директорлар кенгаши делегацияси 19-23 март кунлари Ўзбекистонда ташриф билан бўлади
Ташриф банкнинг Ўзбекистонга оид ўрта муддатли стратегияни тайёрлашнинг бир қисми бўлади ва директорларга мамлакатда рўй бераётган ислоҳотларни баҳолашга ёрдам беради.
Директорлар кенгашининг дастурида республика вазирлик ҳамда идораларида учрашувлар, бошқа халқаро молия институтлари вакиллари ва маҳаллий тадбиркорлар билан музокаралар олиб бориш бор. Уларда иқтисодиётни либераллаштириш соҳасида келгусидаги ислоҳотлар ва устувор жиҳатлар муҳокама қилинади.
Ўзбекистонда делегация бош вазир ўринбосари Суҳроб Холмуродов, молия вазири Жамшид Қўчқоров, Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари Тимур Ишметов, сенаторлар Содиқ Сафоев ҳамда Алишер Қурманов билан учрашади.