Кемероводаги ёнғинда ҳалок бўлганлар сони 37 нафарга етди
Кемероводаги “Зимняя вишня” савдо-кўнгилочар марказида 25 март куни юз берган ёнғинда ҳалок бўлганлар сони 37 нафарга етди. Бу ҳақда ўт ўчириш тезкор штабида маълум қилинган.
“Ҳалок бўлганларнинг умумий сони 37 кишини ташкил қилмоқда”, деб айтган штаб вакили. Аввалроқ ёнғин оқибатида 7 киши ҳалок бўлгани, жабрланганлар сони 43 нафарни ташкил қилаётгани, бедарак йўқолганлар 69 нафар экани маълум қилинганди.
Таъкидланишича, 36 нафар жабрланувчи шифохоналарда қолмоқдалар, улардан 2 нафарининг аҳволи оғир.
Ёнғин марказнинг охирги – 4-қаватида бошланган. Ёнаётган бинодан 20 киши қутқарилган, 100 киши эвакуация қилинган. Савдо маркази 2013 йилда очилган бўлиб, унинг умумий ҳудуди 23 минг квадрат метрни ташкил қилган.