Ўзбекистонга Беларуснинг янги элчиси тайинланди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i31688-Ўзбекистонга_Беларуснинг_янги_элчиси_тайинланди
ТОШКЕНТ, 31 мар — Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Беларуснинг фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Леонид Маринични қабул қилди.
(last modified 2018-08-22T17:54:37+00:00 )
апрел 01, 2018 19:55 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонга Беларуснинг янги элчиси
    Ўзбекистонга Беларуснинг янги элчиси

ТОШКЕНТ, 31 мар — Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Беларуснинг фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Леонид Маринични қабул қилди.

Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Элчи ишонч ёрлиқлари нусхасини топширди.

Бўлиб ўтган суҳбат давомида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришнинг долзарб масалалари, жумладан олий ва юқори даражаларда бўлажак Ўзбекистон-Беларус учрашувлари билан боғлиқ мавзулар кўриб чиқилди.

Томонлар шунингдек, Минск шаҳрида Ўзбекистон элчихонаси фаолият бошлашининг амалий жиҳатларини муҳокама қилди.