АҚШ Ўзбекистонга саратон хасталигига қарши 3 миллион долларлик дорилар етказиб берди
(last modified Wed, 11 Apr 2018 04:47:38 GMT )
апрел 11, 2018 09:47 Asia/Tashkent
  • АҚШ Ўзбекистон
    АҚШ Ўзбекистон

ТОШКЕНТ,11 апр — Sputnik. Project HOPE халқаро нодавлат ташкилоти Ўзбекистонга умумий суммаси 2,9 миллион долларлик саратон касаллигига қарши дори воситаларини етказиб берди.

"Умумий баҳоси 2,9 миллион долларлик медикаментлар бугунги кунда АҚШдан Ўзбекистонга етказиб келинган", — деб хабар қилган ваколатхона ходими РИА Новости мухбирига.

Катта ёшдаги беморларнинг миясидаги хавфли ўсимтани даволашда қўлланиладиган "Темодар" онкологик препаратларидан иборат инсонпарварлик юки Ўзбекистон ҳудудлари бўйлаб тақсимланади.