Долзарб мавзу: Муҳожиратдаги ўзбек олими Мирзиëевдан руҳланиб, Ўзбекистонга қайтмоқчи... аммо...
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i32088-Долзарб_мавзу_Муҳожиратдаги_ўзбек_олими_Мирзиëевдан_руҳланиб_Ўзбекистонга_қайтмоқчи..._аммо...
15 йилдан буён Британияда истиқомат қилаëтган қишлоқ хўжалик фанлари доктори¸ профессор¸ агрохимик тупроқшунос олим Аҳмаджон Хоразмий (Аҳмад Ҳасанов) Ўзбекистонга қайтиб илмий фаолият билан шуғулланиш ниятида эканлини айтади.
(last modified 2026-04-16T06:15:02+00:00 )
апрел 11, 2018 09:09 Asia/Tashkent
  • Долзарб мавзу: Муҳожиратдаги ўзбек олими Мирзиëевдан руҳланиб, Ўзбекистонга қайтмоқчи... аммо...

15 йилдан буён Британияда истиқомат қилаëтган қишлоқ хўжалик фанлари доктори¸ профессор¸ агрохимик тупроқшунос олим Аҳмаджон Хоразмий (Аҳмад Ҳасанов) Ўзбекистонга қайтиб илмий фаолият билан шуғулланиш ниятида эканлини айтади.

Каримов даврида сиëсий қарашлари боис мамлакатдан чиқиб кетган ва Британия ватандошлигини олган 70 яшар ўзбек олими  Британиядаги Ўзбекистон консуллиги унга виза бермаëтганидан шикоят қилди:

– Президент Шавкат Мирзиёев 6 апрель куни мен илмий иш олиб борган маскан¸ Ўзбекистон Фанлар академиясининг академик С.Ю.Юнусов номидаги Ўсимлик моддалари кимёси институтига бориб, ҳамкасбларим билан учрашди. Шавкат Мирзиëевнинг “олимлар, Ватанга хизмат қилиши керак,” деган гапидан хулоса чиқариб, Ўзбекистоннинг Британиядаги элчихонасига бордим. У ердагилар “президент гапираверади, биз ўз билганимизни қиламиз,” деб менга виза беришмади¸ – дейди олим.

                                                                                                                                        "Дунё Ӯзбеклари"