Тошкентда ШҲТнинг транзит потенциалини ривожлантириш бўйича мажлис бўлиб ўтди
ТОШКЕНТ, 12 апр — Sputnik. Тошкентда 11-12 апрел кунлари Шанхай ҳамкорлиги ташкилоти аъзо мамлакатлар транзит потенциалини ривожлантириш бўйича мажлис ўтказилди.
Тадбир доирасида ШҲТга аъзо мамлакатлар вакиллари ўзаро транспорт тизимларини ривожлантириш, чегаралардан ўтиш механизмларини соддалаштириш масалаларини муҳокама қилинди.
Ушбу соҳада автомобил йўлларини ривожлантириш дастурига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ушбу дастур ШҲТ мамлакатлари ҳудудида халқаро автомобил қатновлари учун қулай шароит яратиш, халқаро транспорт хизматлари бозорида ШҲТ рақобатбардошлигини оширишга қаратилди.
Шуни алоҳида қайд этиш керак-ки, автомобил йўлларини ривожлантириш дастурида ШҲТнинг янги аъзолари — Ҳиндистон ва Покистон ҳам иштирок этди.