Ўзбекистон Россиядан пул ўтказмалари бўйича МДҲда етакчи
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i32344
Ўзбек меҳнат муҳожирлари ўтган йили Россиядан ўз мамлакатига 3 миллиард доллар пул жўнатиши билан МДҲ республиклари орасида етакчига айланди.
(last modified 2025-07-14T11:50:13+00:00 )
апрел 17, 2018 18:34 Asia/Tashkent
  • Россиядан пул ўтказмалари
    Россиядан пул ўтказмалари

Ўзбек меҳнат муҳожирлари ўтган йили Россиядан ўз мамлакатига 3 миллиард доллар пул жўнатиши билан МДҲ республиклари орасида етакчига айланди.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишча, ўтган йил  бўйича Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари миқдори 3 млрд 902 млн долларга етди.

Бундан ташқари тожик меҳнат муҳожирлари томонидан 2017 чи йилда бу мамлакатга юборилган пул миқдори  2 млрд 536 млн долларни ташкил этган.

Қирғизистон фуқаролари ҳам 2 млрд 211 млн доллар Россиядан пул жўнатганлар.

Россиядан МДҲ давлатларига пул ўтказмалари ҳажми жиддий ўсганини кўриш мумкин – 2017 йилнинг уч чораги якунлари бўйича 12,9 млрд доллар юборилган.