Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди
Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг давлат ташрифи доирасидаги асосий тадбирлар Кўксарой қароргоҳида бўлиб ўтмоқда.
Кун.уз сайтига кўра, кутиб олиш маросимидан сўнг давлат раҳбарлари ўртасида тор доирада музокара бошланди.
Олий даражадаги учрашувлар ва музокараларда кўп қиррали Ўзбекистон – Туркманистон муносабатларини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масалалари, долзарб минтақавий ва халқаро муаммолар муҳокама қилиниши режалаштирилган.
Музокаралар якуни бўйича давлат раҳбарларининг Қўшма баёноти қабул қилиниши, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт- коммуникация, таълим ва спорт соҳаларида икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қаратилган салмоқли ҳужжатлар тўплами имзоланиши кутилмоқда.