Ўзбекистон Тожикистон жанубида тиббий мажмуа қуради
апрел 23, 2018 19:46 Asia/Tashkent
Ўзаро келишувга кўра Тожикистон томони 200 ётоқ ўрнига мўлжалланган мазкур объект қурилиши учун зарур ер участкаси ажратилиб беради.
Ўзбекистон Тожикистон жанубидаги Хатлон вилоятида тиббий мажмуа қуради ва уни қўшни давлатга беғаразлик асосида беради.
“Халқ сўзи”нинг ёзишича, ўзаро келишувга кўра Тожикистон томони 200 ётоқ ўрнига мўлжалланган мазкур объект қурилиши учун зарур ер участкаси ажратилиб беради.
Ўз навбатида, Тожикистон томони мазкур иншоот қурилишига ёрдам беради. Жумладан, ишларни бажариш ва хизмат кўрсатиш учун ушбу давлат ташкилотлари ҳамда фуқароларини жалб этиш масаласида кўмаклашади.