Ўзбекистон Садриддин Айний уй-музейини таъмирлаш учун 37 минг доллар ажратди
(last modified Sun, 29 Apr 2018 14:34:49 GMT )
апрел 29, 2018 19:34 Asia/Tashkent
  • Садриддин Айний уй-музейи
    Садриддин Айний уй-музейи

Самарқандда жойлашган Садриддин Айний уй-музейида таъмирлаш ишлари олиб борилади. Бу ҳақда Sputnik хабар бермоқда.

Садриддин Айний Бухоро таваллуд топган. Самарқандда яшаб, ижод қилган. У ҳақиқатда икки халқ фарзанди эди.

1967 йилда Ўзбекистон Ҳукумати ташаббуси билан Садриддин Айнийнинг ёдгорлик уй-музейи ташкил этилган. Музей очилганидан бери унинг экспозицияси икки марта янгиланган. Охирги марта яқиндагина, 15 апрел куни буюк олимнинг 140 йиллиги муносабати билан уй-музейга Садриддин Айнийга тегишли бўлган ҳужжатлар келтирилди.

Шунингдек, уй-музей 2018 йил март ойи якунида кичик таъмирлаш ишлари учун ёпилган. Май ойининг иккинчи ярмида эса музей 2 ойга тўлиқ таъмирлаш учун ёпилади.

Ёзувчи ва давлат арбоби Айний фаолияти билан яқиндан танишиш, бу уйда нималар сақлаётганлигини билиш мақсадида Sputnik мухбири ёдгорлик музейига ташриф буюрди.

Музейга ташриф буюрадиган одам ўтмишга қайтгандек, ҳайратда қолиши табиий. Ахир дунё тан олган олим ҳаёт ижоди ва ўтмишдаги воқеалар билан яқиндан танишиш имконияти ҳар доим бўлавермайди.

"Сиз айни вақтда келдингиз, 15-20 кундан сўнг музей тўлиқ таъмирлаш учун ёпилади", — дея ўз суҳбатини бошлади музейда гид сифатида фаолият юритувчи Фарида Нарзуллаева.

Таъмирлаш ишлари масаласига суҳбатимиз давомида яна қайтамиз. Ҳозир эса замонавий ўзбек ва тожик адабиёти асосчиси бўлган, Тожикистон қаҳрамони — Садриддин Айний яшаб, ижод қилган хоналарни кўздан кечиришга қарор қилдик.

Икки тилда ижод қилган ёзувчи, олим Айнийнинг ёдгорлик уй-музейи Самарқанд марказида, машҳур Регистон майдонининг деярли рўпарасида жойлашган.

Ёрлиқ