май 04, 2018 21:08 Asia/Tashkent
  • Ӯзбекистон Марказий банки: 1-чорак якунлари бўйича ЯИМ ўсиши 5,1 фоизни ташкил қилди

Марказий банк 2018 йилнинг биринчи чорагидаги пул-кредит сиёсатининг шарҳини эълон қилди.

Шарҳга кўра, Ўзбекистон ЯИМ биринчи чоракда 5,1 фоизга ўсди, иқтисодиётга киритилган инвестициялар ҳажми - 29,4 фоизга, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми - 11,8 фоизга. Йил бошидан бери фаолият юритаётган корхоналар ва ташкилотлар сони 3,8 фоизга ошди.

Ташқи савдо айланмаси 7,9 млрд долларни ташкил этди. Миллий валютадаги пул массаси эса 2017 йилнинг биринчи чорагидаги 5,7% билан таққослаганда 1,7%га ошди. Марказий банк ижобий тенденциялар орасида истеъмол нархлари ўсиш суръатининг пасайганига ҳам эътибор қаратди.

 

Ёрлиқ