Тошкентдаги халқаро кўргазмада Эрон нефт ва газ ширкатлари ҳам қатнашмоқда
Тошкентда «Ўзбекистон нефть ва гази» халқаро кўргазмаси ўз ишини бошлайди
Жорий йилнинг 16—18 май кунлари «Ўзэкспомарказ» миллий кўргазмалар мажмуида анъанавий «Ўзбекистон нефть ва гази – OGU 2018» халқаро кўргазмаси бўлиб ўтади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Унда Ўзбекистон, Эрон, Япония, Хитой, АҚШ, Жанубий Корея, Сингапур, Франция, Британия, Германия, Италия, Австрия, Швейцария, Россия, Туркия, Озарбайжон, Арманистон, Қозоғистон каби давлатлар компаниялари ўз маҳсулотлари ва хизматлари билан иштирок этмоқда.
Ушбу халқаро тадбир Ўзбекистон нефть-газ саноати салоҳиятини намойиш этиш орқали соҳа равнақига пухта замин яратади. Шу билан бирга, иштирокчилар нефть ва газ қазиб олиш, углеводородларни ташиш, қайта ишлаш борасида эришилган муваффақиятлар билан яқиндан танишишга муваффақ бўлади.
Кўргазма доирасида халқаро конференция, ёш олимлар сессияси, «Ёшлар куни» каби бир қатор тадбирлар ўтказилиши кутилмоқда.