Ўзбекистонлик икки вакил Қуръон мусобақасида қатнашиш учун Туркияга жўнаб кетишди
(last modified Mon, 21 May 2018 04:47:58 GMT )
май 21, 2018 09:47 Asia/Tashkent
  • Қуръон мусобақасида қатнашиш
    Қуръон мусобақасида қатнашиш

19-май куни Ўзбекистоннинг икки вакили Туркиянинг Истанбул шаҳридаги Қуръон мусобақасида қатнашиш учун Тошкент-Истанбул авиарейсида учиб кетишган.

Azon.uz'га маълум қилинишича, Қуръон мусобақасида Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институти ходими Хидирбоев Ҳусанбой тиловат йўналишидан ва Саййид Муҳйиддин махдум ислом билим юрти 3-босқич талабаси Абдужалилов Сирожиддин ҳифз (ёддан ўқиб бериш) йўналишидан иштирок этадилар.

Туркияда ўтказиладиган ушбу мусобақа 20-30 май кунлари бўлиб ўтади. Azon.uz сайти қориларимиз чиқиш вақтларини ва мусобақа тафсилотларини ёритиб боради.

Ёрлиқ