Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i33908-Шавкат_Мирзиёев_Владимир_Путин_билан_телефон_орқали_мулоқот_қилди
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Кремль матбуот хизматига таяниб Кун уз хабар бермоқда.
(last modified 2018-08-22T17:55:13+00:00 )
май 21, 2018 19:19 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди
    Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Кремль матбуот хизматига таяниб Кун уз хабар бермоқда.

Қайд этилишича, суҳбат Ўзбекистон томонининг ташаббуси билан ўтказилган. Мулоқот чоғида 2017 йилнинг апрелида Ўзбекистон президентининг Россияга амалга оширган давлат ташрифи якунлари бўйича эришилган келишувларни амалга ошириш жараёни муҳокама қилинди.

Томонлар икки мамлакат сиёсий, савдо-иқтисодий ва бошқа соҳаларда стратегик шериклик ҳамда ҳамкорликни янада мустаҳкамлашдан манфаатдорлигини тасдиқладилар.

«Халқаро ишлар бўйича фикр алмашиш чоғида Шавкат Мирзиёев яқинда АҚШга қилган расмий ташрифидан ўзининг таассуротлари билан ўртоқлашди», - дейилади хабарда.