Ўзбекистон ва Афғонистон нефть ҳамда газ қазиб олиш бўйича шартнома имзолашади
(last modified Fri, 25 May 2018 12:36:05 GMT )
май 25, 2018 17:36 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Афғонистон
    Ўзбекистон ва Афғонистон

«Ўзбекнефтегаз» ширкати Афғонистон шимолида углеводородлар қазиб олишни маҳсулотларни тақсимлаш тўғрисидаги шартнома (МТШ) имзолагандан сўнг бошлашни таклиф қилмоқда.

Бу ҳақда Афғонистон кончилик ва саноат вазири вазифасини бажарувчи Наргис Нихон Kun.uz мухбирига айтиб ўтди.

«Бугун-эрта меморандум имзоланади, унда биз углеводородларни ўзлаштириш ва қазиб олиш бўйича Ўзбекистон билан муносабатларни кенгайтиришни режалаштирмоқдамиз. Биз Ўзбекистондан ишчи гуруҳ Афғонистонга истиқболли конлар билан танишиш учун келишига келишиб олдик. Умид қиламанки, яқин орада амалий қадамларни бошлаймиз», - деди Нихон. У МТШ қандай шартларда имзоланиши ҳақида гапирмади.

Тошкентда бўлиб ўтаётган музокараларда томонлар Амударё нефть ва газ ҳавзаси (НГҲ) ҳудудида бир нечта истиқболли газ ва нефть конларини кўриб чиқмоқда. Турли ҳисоб-китобларга кўра, у 3 триллион кубометргача газ ва 500-600 миллион тонна суюқ углеводородларни ўз ичига олади, бу уни Марказий Осиё жанубидаги иккинчи йирик нефть ва газ салоҳиятига эга.

Нихоннинг сўзларига кўра, ўзбек томонига 85 млн барреллик истиқболли захиралари бўлган учта инвестицион блок таклиф этилган.