Шошилинч! Ички ишлар вазирлиги Ғофур Раҳимов ва унинг хотинини қидирувга берди
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Халқаро бокс федерацияси — AIBA президенти вазифасини бажараётган Ғофур Раҳимовни қидирувга берди, деб ёзади Sof.uz нашри.
Бу ҳақда ИИВ расмий сайтида маълумот эълон қилинган.
Рахимов Гофур-АрслонбекУнга кўра, 1951 йил 22 июлда таваллуд топган Раҳимов Ғофур-Арслонбек Аҳмедович Ўзбекистон Жиноят Kодексининг 165-моддаси 3-қисми а-банди (товламачилик), 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш), 228-моддаси 3-қисмида (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) назарда тутилган жиноятларни содир этганликда гумонланиб қидирилмоқда.
Шунингдек, унинг турмуш ўртоғи экани айтилаётган Лола Раҳимова ҳам қидирувга берилган.
ИИВ маълумотига кўра, 1967 йил 24 июнда туғилган Раҳимова Лола Жаббаровна Ўзбекистон Республикаси Жиноят Kодексининг 165-моддаси 3-қисми а-банди (товламачилик), 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш), 228-моддаси 3-қисмида (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) назарда тутилган жиноятларни содир этганликда гумонланиб қидирилмоқда.
Ғофур Раҳимов январ ойида AIBA вақтинчалик президенти этиб тайинланган. Ташкилот президенти Чинг-Куо Ву ўтган йилнинг ноябрида истеъфога чиққанди.Раҳимов 1998 йилдан буён AIBA ижроқўми аъзоси ҳисобланади. 2002 йилда ушбу ташкилот вице-президенти, 2006 йилдан ижрочи вице-президенти лавозимида фаолият олиб борган.
2010 йилда у Осиё бокс конфедерацияси президенти этиб сайланган.