Гулнора Каримова билан кўришган адвокат эътирози
Гулнора Каримованинг Швейцариядаги адвокати Grégoire Mangeat¸ швейцар прокуратурасининг Женева ва Цюрих банкларида очилган ҳисоблардаги 686.7 миллион франк (700 миллион АҚШ доллари) ни зудлик билан Ўзбекистонга қайтариш ордерини процессуал нормаларни бузиш¸ деб атаган.
Каримованинг хориждаги адвокатига кўра¸ “бундай жазо чоралари адолатли маҳкама принципларига зид ва Гулнора Каримованинг фундаментал ҳақларини бузишдир.
Grégoire Mangeat¸ шунингдек¸ Мадумаров ва Авакянга ўзбек қамоқхонасида ëздирилган иқрорнинг ҳаққонийлигига ҳам шубҳа билдиради.
“Бундай иқрор Швейцария федерал прокуратурасини фактларни аниқлаштириш мажбуриятидан озод қилмайди”¸ деган NZZ нашри гаплашган Каримова адвокати.
Айни суҳбат давомида Grégoire Mangeat жорий йилнинг 25-26 апрель кунлари Тошкентда Гулнора Каримова билан учрашгани ва у ўзига қўйилаëтган айбларни рад қилиб¸ уларнинг собиқ шерикларидан қийноқлар остида берилганини таъкидлаëтганини айтган.
Швейцариялик адворкати билан суҳбатда Каримова¸ Ғарб компанияларининг ўзига пора бергани ҳақидаги иқрорларини¸ АҚШ иқтисодий санкцияларига чап бериш йўли¸ сифатида баҳолаган.
Grégoire Mangeat¸ Швейцария прокуратураси тезроқ тугатишга уринаëтган жиноий иш доирасида қўйиладиган навбатдаги қадамларини муҳокама қилиш мақсадида Гулнора Каримова билан бир ой давомида бирга ишлаши лозимлигини таъкидлаган.