Кремль Ўзбекистон билан мунтазам алоқада эканлигини маълум қилди
(last modified Tue, 30 Aug 2016 14:40:37 GMT )
август 30, 2016 19:40 Asia/Tashkent
  • Москва Ўзбекистон билан мунтазам алоқада
    Москва Ўзбекистон билан мунтазам алоқада

"Ўзбекистон билан мунтазам алоқадамиз – дипломатик каналлар орқали ҳам, бошқа идоравий каналлар орқали ҳам. Бизнинг ўзаро икки томонлама муносабатларимиз тўлақонли равишда йўлга қўйилган", — деди Песков.

ТОШКЕНТ, 30 авг — Sputnik. Москва Ўзбекистон билан мунтазам алоқада бўлиб турибди, хусусан дипломатик каналлар ва идоравий каналлар орқали, деди Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков журналистларга. "Ўзбекистон билан мунтазам алоқадамиз – дипломатик каналлар орқали ҳам, бошқа идоравий каналлар орқали ҳам. Бизнинг ўзаро икки томонлама муносабатларимиз тўлақонли равишда йўлга қўйилган", — деди Песков журналистларнинг саволларига жавоб қайтараркан.

Илгарироқ Ўзбекистон расмий ОАВ Вазирлар Маҳкамасининг Президент Ислом Каримов стационар даволанишда эканлиги ҳақидаги хабарини тарқатган эди. Ислом Каримовнинг қизи Лола Каримова-Тилляева Instagramдаги саҳифасида отасининг миясига қон қуйилиши сабабли касалхонада эканлигини, унинг аҳволи барқарор эканлигини маълум қилганди.

Ёрлиқ