Туркманистон президенти Германияда Ангела Меркель билан учрашди
Германияга сафар қилган Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов 30 август куни Германия канслери Ангела Меркель билан учрашиб мулоқот қилди.
Халқаро ва минтақавий ўзгаришлар масалаларини муҳокама қилиш, икки мамлакатнинг сиёсий ва иқтисодий тармоқлари хусусан энергетика соҳасидаги ҳамкорликлар йўлларини кўриб чиқиш Туркманистон ва Германия давлат масъуллари ўртасида ўтказилган мулоқотларининг марказида жой олган мавзулар сирасидан эди.
Туркманистон президенти ва Германия канслерининг музокаралари ва 10 йил олдин Туркманистоннинг собиқ президенти Сафармурод Ниёзовни Берлинга сафар қилиб бу мамлакат масъуллари билан мулоқот ўтказганини таққослаганда, Ашхобод ва Берлин давлатлари назарга тутган ҳамкорликлар истиқболларида ҳеч қандай ўзгаришларни вужудга келмагани ва фақат ҳозирги Халқаро масалалар хусусидаги қарашлари бироз ўзгарганини била олиш мумкин.
Икки мамлакат алоқаларини кенгайтириш учун Германия давлатини Туркманистонда инсон ҳуқуқларини риоя этиш зарурлигини таъкидлаганлигининг сабаби ҳам Берлин давлатини энергетикани экспорт этишнинг турли йўлларини излаб топишда Туркманистон двалатининг эҳтиёжидан огоҳ бўлганлигининг нишонасидир.
Туркманистоннинг иқтисод системаси асосини фақат битта -иккита табиий маҳсулотлар ташкил этиши ва бу мамлакатнинг энергетика экспорти туфайли Ашхобод масъулларини Ғарб давлатларини энергетика яъни газ ва нефт билан таъминлашга қодир бўлганлиги ва ҳатто Ғарб эҳтиёж сезадиган энергетикани таъминлашга кафолат беришлари билан бир пайтда ўзаро ҳамкорликларни кенгайтириш учун Ғарб давлатлари томонидан таклифларни қабул этишдан бошқа чоралари йўқлиги айтилмоқда.
Шу сабабдан Гурбангули Бердимухамедов Ангела Меркель билан мулоқотидан кейин ўтказилган пресс -конференцияда, Туркманистонда ҳеч кимнинг ҳуқуқи поймол этилгани йўқ ва мамлакат конституцияси инсон ҳуқуқига алоҳида эътибор қаратади деб айтди.
Туркманистон президенти изҳоротининг тўғрилиги ва нотўғрилигидан қатъий назар,унинг танқидчилари ва мухолифатчилари, Туркманистонда инсон ҳуқуқларининг вазияти яхшидир деган иддаолар билан бир пайтда, бу мамлакатда маданий эркинликлар ва сиёсий вазиятни яхшилинашидан ҳеч қандай ном нишон йўқ деган ақидага эгалар.
Ангела Меркель ҳам Туркманистон президенти билан ўтказган муштарак пресс- конференцияда бу мамлакатда инсон ҳуқуқини риоя қилишни таъкидлаб, Туркманистонда маданий вазиятнинг келажакига умид билдирди.
Меркель шунингдек Марказий Осиёдаги авторитар бир республика билан ҳамкорликларни кенгайтириши , Германияни Россия энергетикасига қарам бўлиб қолишини олдини олиш мақсадида энергетика билан таъминлашнинг янги йўларини излаб топишига нисбатан танқидларни ошиб боришидан хавотирга тушганлиги айтилади.
Айрим таҳлилчиларга кўра, марказий Осиё ва Европа ўртасидаги узоқ масофаларга эътибор бериб ушбу лойиҳа ва мақсадларни амалга оширилиши эҳтимодан йироқ кўринади. Аммо Германия ва Туркманистон раҳбарлари мавжуд имкониятлардан фойдаланиб ушбу масалани ҳал этишни назарга тутганлар.
Бу вазият эса Туркманистон давлатига Берлин билан ҳамкорликларни кучайтириш билан бутун Европа мамлакатлари билан алоқаларни кенгайтириши учун яхши имконият яратиб беради.
Бу лойиҳа 10 йил олдин Туркманистоннинг собиқ президенти Сафармурод Ниёзовни Германияга уюштирган сафарида ҳам кўриб чиқилганди.
Шунингдек Қафқоз ва Марказий Осиё ишларидаги Германия Ташқи ишлар вазирлигининг махсус вакили Корт Моер Келдетни 2014 чи йили Туркманистонга қилган сафарида бу лойиҳага янада ойдинлик киритилганди. Эндиликда эса Туркманистон президенти Германияга сафар қилиши билан бу лойиҳани амалга оширишни муҳим бир мавзулардан эканлигини таъкидламоқда.
Туркманистонда турли саноатий лойиаҳаларни амалга оширишда Германия давлати компанияларини қатнашишлари ҳам бу маслаҳатлашувларнинг натижасидир.