Германия сиёсатчиларидан бири: Эрон бугунги кунда халқаро майдонда масъулиятли мамлакат
https://parstoday.ir/uz/news/world-i97576-Германия_сиёсатчиларидан_бири_Эрон_бугунги_кунда_халқаро_майдонда_масъулиятли_мамлакат
Немис сиёсатчиларидан бири Эронни халқаро майдондаги масъулиятли актёр эканлигини маълум қилди.
(last modified 2025-08-27T09:31:28+00:00 )
август 26, 2025 16:41 Asia/Tashkent
  • Германия сиёсатчиларидан бири: Эрон бугунги кунда халқаро майдонда масъулиятли мамлакат
    Германия сиёсатчиларидан бири: Эрон бугунги кунда халқаро майдонда масъулиятли мамлакат

Немис сиёсатчиларидан бири Эронни халқаро майдондаги масъулиятли актёр эканлигини маълум қилди.

Германия сиёсатчилардин бири Кристоф Хорстел Эрон Ислом республикасининг Фаастинни қўллаб-қувватлаш ва буюк давлатлар гегемонлигига қарши курашдаги ролини юқори баҳолар экан, сабр ва матонат билан Эрон глобал тенламаларда мислсиз мавқега эга ва кўплаб халқларнинг ҳурмат ва ишончини қозона олди, деб изоҳлади.

У ўз сўзларида Эрон дипломатия ва оқилона бошқарувга риоя қилган ҳолда ўз активлари ва муносабатларини яхшилаш учун глобал миқёсда қадамлар қўйди, деб қўшимча қилди."

Кристоф Хорстел Эронда Ислом Инқилоби ғалаба қозонганидан бери Эрон мамлакати Исроил режими ва АҚШнинг таҳдид механизмнинг нишонига айланганини эслатиб, Эрон бугун ҳар қачонгидан ҳам ҳушёр ва тайёр бўлиши керак, чунки сиоинстик режим АҚШ билан бирга очиқ жиноятлар ва тажовузларда шерикдир. Зеро бу режимлар геноцидни ва инсоният тарихидаги энг шафқатсиз зулм шакллаларини қўллаб-қувватлашдан ҳеч қандай хавортига тушмайдиган давлатлардир, деб маълум қилди.

Немис сиёсатчиси Теҳрондаги ҲАМАС сиёсий бюросининг марҳум раиси Исмоил Ҳанияни террор этилганига ҳам ишора қилиб, унинг террор этилиши Эрон Ислом республикаси сиёсатидаги муваффақиятлар унинг душманларини қанчалик умидсизлика солганини кўрсатди, деб таъкидлади.

Эроннинг Фаластин ҳуқуқлари ва мустақил давлатини қўллаб-қувватлаши бутун дунё бўйлаб ҳайратга сабаб бўлмоқда. Менимча, Эрон ва Ҳиўбулоҳ бўлмаганида, Фаластин йиллар олдин йўқ бўлиб кетган бўларди, деб аниқлик киритди бу сиёсатчи.

Унга кўра, Эрон бутун джунё бўйлаб янги дўстлар топди ва Фаластиннинг барча тарафдорлари учун умид уйғотмоқда, аммо бу эзгу сиёсатнинг Эрон учун баҳоси жуда оғир.