Жаҳон банки Ўзбекистонга 500 миллион долларлик кредит ажратади
(last modified Fri, 29 Jun 2018 14:47:31 GMT )
июн 29, 2018 19:47 Asia/Tashkent
  • Жаҳон банки Ўзбекистонга 500 миллион долларлик кредит ажратади
    Жаҳон банки Ўзбекистонга 500 миллион долларлик кредит ажратади

Жаҳон банкининг ижрочи директорлари кенгаши Ўзбекистон иқтисодиётини ўзгартиришга қаратилган ислоҳотларни қўллаб-қувватлашга қаратилган ривожланиш сиёсатини молиялаштириш учун 500 миллион доллар миқдорида кредит ажратади.

Ривожланиш сиёсатини қўллаб-қувватлаш операцияси - РСҚО (Development Policy Operation) ҳукуматга Ўзбекистонни муваффақиятли бозор иқтисодиётига айлантиришда ёрдам беради. Ҳукумат ҳар томонлама назорат қилинадиган иқтисодиётни очадиган бозор ислоҳотлари орқали янги барқарор иш ўринларини яратиши мумкин. Мамлакат фуқаролари ва халқаро кузатувчилар кўламлари билан фарқ қилувчи ушбу ислоҳотларни кенг қўллаб-қувватладилар.

РСҚО «Ўзбекистонни 2017-2021 йилларда ривожлантириш стратегияси» мақсадларини қўллаб-қувватлайди ва учта устувор йўналишга эътибор қаратади: 1) барқарор иқтисодий ўсиш учун замин яратиш; 2) хусусий сектор ривожланишини рағбатлантириш ва янги иш жойларини яратиш учун бозорларни ривожлантириш; 3) эҳтимолий салбий иқтисодий ислоҳотларни юмшатиш учун ҳимояга муҳтож гуруҳларни ижтимоий муҳофаза қилишни кенгайтириш.

«Бугунги кунда Ўзбекистон тарихий ўзгаришнинг муҳим босқичидадир. Банк томонидан тақдим этиладиган кредит асосий ижтимоий ва иқтисодий ислоҳотларни қўллаб-қувватлашга қаратилган», - деди Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё минтақаси бўйича вице-президенти Сирил Муллер. «Кенг кўламли ислоҳотлар иқтисодий ўсиш, ҳокимиятнинг ошкоралиги ва ҳисобдорлигини рағбатлантиради, шунингдек, фуқаролар учун давлат хизматлари кўрсатилишини яхшилайди. Ўзбекистон ҳукумати учун ушбу ислоҳотларнинг барқарорлигини таъминлаш энг муҳим устувор вазифага айланиши керак».