Ўзбекистонда йирик саноат чой плантациялари ташкил қилинади
(last modified Wed, 04 Jul 2018 05:39:27 GMT )
июл 04, 2018 10:39 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда йирик саноат чой плантациялари ташкил қилинади

Ўзбекистонда Чой етиштиришни ривожлантириш илмий-ишлаб чиқариш маркази ташкил этилди.

ТОШКЕНТ, 4 июл — Sputnik. "Чой етиштиришни ташкил этиш ва аҳолини мамлакатимизда ишлаб чиқарилган сифатли чой ҳамда чой маҳсулоти билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғриси"ги Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинди, деб хабар қилди Адлия вазирлигининг Telegram'даги "Ҳуқуқий ахборот" канали.

Қарор билан Чой етиштиришни ривожлантириш илмий-ишлаб чиқариш маркази ташкил этилди.

Марказнинг асосий вазифаси чой уруғлари ва кўчатларини тайёрлашни ташкил қилиш, бу соҳада меҳнат қилаётган фермер хўжаликлари ҳамда тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, чой етиштириш технологиясини ишлаб чиқиш ва йирик саноат чой плантацияларини ташкил қилиш ҳисобланади.

 

Ёрлиқ