7500 доллар пора сўраган ходим қўлга олинди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i36141-7500_доллар_пора_сўраган_ходим_қўлга_олинди
У Тошкент темирйўл муҳандислари институтига ўқишга олиб кириш учун 7500 доллар сўраган.
(last modified 2018-08-22T17:55:56+00:00 )
июл 09, 2018 12:10 Asia/Tashkent
  • 7500 доллар пора сўраган   ходим  қўлга олинди

У Тошкент темирйўл муҳандислари институтига ўқишга олиб кириш учун 7500 доллар сўраган.

ТОШКЕНТ, 8 июл - Sputnik. “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг ихтисослашган қурилиш-монтаж подстанцияси муҳандиси Тошкент темирйўл муҳандислари институтига ўқишга олиб кириш учун 7500 доллар сўраган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

У Бош бошқарманинг Иқтисодий хавфсизлик ва коррупсияга қарши курашиш бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида қўлга олинган.

Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 168- (“Фирибгарлик”) ва 211- (“Пора бериш”) моддалари билан жиноий иш қўзғатилди.