Тошкентда «C5+1» ишчи гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади.
2018 йилнинг 23 июль куни Тошкент шаҳрида «Марказий Осиё давлатлари – АҚШ» («C5+1») ҳамкорлик форматидаги Хавфсизлик бўйича ишчи гуруҳнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва АҚШ вакиллари минтақавий хавфсизлик, терроризмга қарши кураш ва тажовузкор экстремизмга қарши туришнинг долзарб масалаларини муҳокама қиладилар.
Эслатиб ўтамиз, «Марказий Осиё давлатлари – АҚШ» («C5+1») формати минтақавий масалаларнинг бутун мажмуасини муҳокама қилишда ҳамда БМТ кўмагида тинчлик ва барқарор ривожланишни таъминлаш бўйича биргаликда замонавий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш учун самарали платформа бўлиши кутилмоқда.