Полковник Маҳмуд Худойбердиев Ўзбекистонни тарк этганми?
(last modified Fri, 27 Jul 2018 14:13:18 GMT )
июл 27, 2018 19:13 Asia/Tashkent
  • Маҳмуд Худойбердиев
    Маҳмуд Худойбердиев

Хатлон вилоятининг ички ишлар бошқармаси бошлиғи Искандар Солиҳзода полковник тирик экани, Ислом Каримов вафот этганидан сўнг Ўзбекистонни тарк этишга мажбур бўлганини таъкидлайди.

Фарғона .ру сайтига кўра, Солиҳзоданинг таҳминларига кўра, Худойбердиев Туркияга кўчиб ўтган. Энди полковник умрининг охиригача у ерда дам олиб ётса керак, чунки унинг қолган-қутган кучларни йиғиб, яна Марказий Осиёга қайтиши ақлга сиғмайди. Кўринишидан, минтақада қўзғолончилар даври тугаганга ўхшайди.

Совет байроғи ва «дўстумча» мўйлов билан

Маҳмуд Туронович Худойбердиев – асли ўзбек, Тожикистоннинг Қўрғонтепа шаҳрида 1964 йил октябрь ойида туғилган. 1992 йили Тожикистонда фуқаролар уруши бошланганда Худойбердиев айни куч-қувватга тўлиб-тошган пайт эди.

1996 ва 1998 йиллари полковник пойтахтдаги ҳукуматни ағдариб ташлаш учун уч марта қўзғолон кўтаради. 1996 йилги қўзғолон қисман муваффақият келтиради – Рахмонов Худойбердиевга ёқмаган айрим министрларни ишдан олишга рози бўлади. 1997 йилги қўзғолон эса президент гвардияси томонидан тор-мор этилади. Худойбердиев ўз тарафдорларининг бир қисми билан Ўзбекистонда яширинишга улгуради.

1998 йили 4 ноябрда Худойбердиев мингга яқин аскарлари билан Хўжандга бостириб киради ва уни Душанбе билан боғлайдиган Шаҳристон тоғ йўлини эгаллаб олади.

Лекин қўзғолон узоққа чўзилмади. Ҳар томонлама яхши қуролланган ва сон жиҳатидан устун бўлган Раҳмонов кучлари полковник отрядларини бир ҳафтага қолмай тор-мор қилади.

Полковник яна Ўзбекистонга қочиб ўтади.

Тожикистон ҳукумати қўлига тушган полковник одамлари узоқ муддатга қамалганлар. 2006 йили январда Тожикистон ҳарбий ўқув юрти раҳбарига суиқасд уюштирилади. Шу муносабат билан республика Олий суди Маҳмуд Худойбердиев гуруҳидаги икки одамни узоқ муддатли қамоқ жазосига маҳкум қилади. Норасмий маълумотларга кўра, Тожикистонда 200 га яқин полковник тарафдорлари қамоққа олинган.

Шундан сўнг Марказий Осиёда полковникнинг сояси кўринмай қолади. Энди эса, Хатлон вилояти милицияси бошлиғининг сўзларига кўра, Худойбердиев Туркияда гаштини суриб юрибди экан.

Тожикистон Хавфсизлик кенгаши котиби Абдураҳим Қаҳҳоров “Радио Озоди”га берган интевьюсида Маҳмуд Худойбердиевга нисбатан қўйилган давлат хоинлиги ва ҳукуматни ағдаришга бўлган уриниш билан боғлиқ айбловлар ҳанузгача ўз кучини йўқотмаган. «Маҳмуд Худойбердиевга нисбатан ҳеч қачон амнистия берилмайди, чунки у террорчилик ва давлат тўнтариш ҳаракатларини амалга оширган», - деган Қаҳҳоров.