ДХХ "паравоз"лардан иборат жиноий гуруҳларни қўлга олди
Давлат хавфсизлик хизмати олийгоҳларга ноқонуний йўл билан талабаларни жойлаштирувчи бир неча жиноий гуруҳни фош этди.
“Ўзбекистон 24” телеканалининг билдиришича, халқ тилида “паравоз” деб аталувчи бу гуруҳлар асосан талабалардан иборат бўлган. Жумладан, Тошкент Молия институти талабаларидан ибоарт гуруҳ бошлиғи З.И., 7 талабага тиббий маълумотнома ва абутуриентларнинг паспортларини сохталаштириб бўлиб берган. Ҳар бир талаба абитуриентнинг ўрнига имтиҳон топшириши керак бўлган. Бунинг учун уларнинг ҳар бирига 2000 доллардан пул ваъда қилинган.
Яна бир “паравоз” А.Х., эса Тошкент Шарқшунослик институтига абитуриентлар ўрнига имтиҳон топшириши керак бўлган. У бунинг учун ҳар бир абитуриентдан 500 доллардан олган.
Хабарда айтилишича, Қашқадарё вилояти турғуни Т.М., Тошкент Техника университетига ўқишга киргизиб қўйиш ваъдаси билан шериги Б.Ш., билан 7 минг доллар олаётганида қўлга тушди. Улар бу абитуриентнинг ўрнига имтиҳон топширадиган "паравоз"ни 3700 доларга ёллашгани маълум бўлди.
“Давлат хавфсизлик хизмати бундан ташқари яна 5 нафар “паравоз”ни қўлга олди”, дейилади хабарда.