ЕТТБ раҳбари Шавкат Мирзиёевни жаҳондаги бошқа етакчиларга намуна қилиб кўрсатди
Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) президенти Сума Чакрабартининг маълум қилишича, Шавкат Мирзиёев президентлик лавозимини эгаллаганидан сўнг бошлаган ислоҳотларни амалга оширишга қатъий қарор қилган.
Унинг сўзларига кўра, давлат раҳбари «Ўзбекистонни келажак авлодларга яшаш учун энг яхши жойга айлантириш ғояси ва истагига эга». «Шу билан бирга, у атрофида яхши, профессионал жамоани тўпламоқда. Бундан ташқари, у нима қилиш кераклигини аниқ кўряпти. Шу нуқтаи назардан, барча мамлакатлар раҳбарлари учун ўз халқига ҳақиқатни айтишлари жуда муҳимдир. Жаноб Президент бу фазилатларни намоён этаётган етакчи ҳисобланади», - деди Чакрабарти Ўзбекистон президентининг матбуот хизматига берган интервьюсида.
ЕТТБ раҳбари таъкидлаганидек, бошқа мамлакатлар мисолида ислоҳотлар доимо силлиқ кечмаслигини кўриш мумкин, бироқ Ўзбекистон президентини уларни амалга оширишга «қатъий киришган».
«Бир тизимдан бошқасига ўтиш жараёнида одамларнинг менталитети, бизнес-муҳит ўзгаради... Шу нуқтаи назардан, Шавкат Мирзиёевнинг буни ҳис этиши, бу нарсани реал ҳаётда амалга ошириш бўйича унинг жасорати сезиляпти», - дея таъкидлаб ўтди Чакрабарти.