Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирининг Марказий Осиёга уюштирган сафари
(last modified Sun, 05 Aug 2018 06:40:18 GMT )
август 05, 2018 11:40 Asia/Tashkent

Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Сушма Свараж юқори мартабали делегацияга бошчилик қилиб Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистонга сафар қилди

      Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. 

      Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.

      Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.  

     Бугунги  суҳбатимиз "Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирининг Марказий Осиёга уюштирган сафари”га доир мавзуга бағишланади.      

     Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

      Ҳиндистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Сушма Сваражнинг Марказий Осиёга уюштирган сафари давом этмоқда. Ҳиндистон ташқи ишлар вазири юқори мартабали делегацияга бошчилик қилиб Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистонга сафар қилди. Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирининг Марказий Осиёга уюштирган сафари манфаатдор томонлар учун жуда ҳам муҳим аҳамият касб этади. Хусусан, Ҳиндистон расмийлари Марказий Осиё республикалари расмийлари билан учрашувлари жараёнида, ушбу республикаларда ҳарбий базаларни жойлаштириш ва қурол бўйича ҳамкорликлар мавзуси, мазкур музокараларнинг диққат марказида бўлган ва ўзаро ҳамкорликларнинг асосий кун тартибидан жой олган. 4 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Ўзбекистонга ташриф билан келган Ҳиндистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Сушма Свараж билан учрашди.

     ТИВдаги учрашув чоғида ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари умумий кун тартибининг асосий масалаларини муҳокама қилдилар ҳамда халқаро ва минтақавий муаммолар борасида фикр алмашишди. Суҳбатда эътироф этилганидек, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Модининг 2018-йил 9-июнь куни Синдао шаҳрида бўлиб ўтган ШҲТ саммити доирасидаги учрашуви якунлари барча йўналишлар бўйича икки томонлама муносабатларга янги динамика бериш учун икки давлат етакчиларида мустаҳкам сиёсий ирода мавжудлигини яна бир бор исботлади. Икки томоннинг ҳам сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, туристик, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ошириш учун мавжуд бўлган улкан имкониятларни амалга ошириш борасида биргаликда ишлашга тайёр эканлиги таъкидланди.

     Вазирлар Ўзбекистон раҳбарининг кузда Ҳиндистонга бўлажак давлат ташрифига тайёргарликнинг амалий жиҳатларини кўриб чиқдилар. Афғонистонда тинчлик ўрнатиш жараёнига ҳамда унинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига кўмаклашиш бўйича Ўзбекистон ва Ҳиндистон ҳамкорлигининг истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президентининг Ҳиндистонга расмий ташрифи бўйича ҳам музокаралар олиб борилаётгани ҳақида Ҳиндистон Ташқи ишлари вазирининг маслаҳатчиси Мубашшир Жавад Акбар Тошкентда ўтказилган халқаро анжуман давомида маълум қилган эди.

     Ҳиндистон Ташқи ишлари вазирининг маслаҳатчиси Мубашшир Жавад Акбар ўтган чоршанба куни Тошкентга қилган сафарида Ўзбекистон мудофаа вазири билан учрашиб, икки томонлама ҳамкорликларни хусусан ҳарбий соҳада суҳбат ўтказган эди. Ҳиндистон ташқи ишлар вазири жорий йилнинг март ойида ҳам Тошкентга сафар қилган эди. Ушбу сафар давомида Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Янги Деҳлининг Ўзбекистондан уран харид қилишга эҳтиёжи борлигини маълум қилган эди. Ушбу учрашувлар ва икки томоннинг ҳамкорликлар кўламини аниқлаштириш, Ҳиндистон ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликларнинг аҳамиятини намоён этади. Янги Деҳли сиёсатчилари иқтисодий ва сиёсий манфаатлардан ташқари, минтақавий рақобатларни ҳам кўзда тутишмоқда. Ҳиндистоннинг Марказий Осиё республикалари билан ҳарбий музокаралар олиб бораётган пайтда, Россия сукут сақлашни афзал кўрмоқда.

      Ваҳоланки, руслар минтақа ва жаҳон мамлакатларининг Марказий Осиё ва Кавказ республикалари билан ҳарбий ҳамкорлик қилишларига ўта жиддийлик билан қарашади. Лекин шунга қарамай, Осиё қудратлари айниқса Ҳиндистон ва Хитой Марказий Осиё минтақасида рақобат қилишлари яққол кўриниб туради. Ҳиндистон ва Хитой ўртасидаги чегаралар устидаги кескинликлар, шунингдек икки давлатнинг бир-биридан алоҳида бўлиб транзит йўлини барпо этиш мақсадидаги уринишлари ҳам, Янги Деҳли ва Пекиннинг Осиё қитъасида янада кўпроқ нуфуз ўрнатиш учун саъй-ҳаракатларининг нишонасидир. Бу ҳақда, Хитойнинг СиСиТиВи ахборот тармоғининг таҳлилчиси ва бош директори ўз мақоласида шундай ёздики, жорий ҳафтанинг бошида Ҳиндистон армияси аскарларининг Хитой ерларига кириб олишлари ортидан черага можаларининг янада кескин тус олиши,

     Хитой ва Ҳиндистоннинг Осиёда ва Марказий Осиёда янада кўпроқ таъсирга эга бўлиш учун ўзаро рақобатга киришганидан далолат беради. Ҳиндистон сиёсатчилари ва таҳлилчиларининг фикрича, Марказий Осиё республикаларининг стратегик мавқеига биноан ҳамда Ҳиндистонга яқинлиги ва энергетика манбаларини инобатга олиб, ушбу мамлакат учун муҳим аҳамият касб этади. Марказий Осиё республикалари билан анъанавий алоқаларни ва муносабатларни қайта тиклаш ҳаракатлари, Янги Деҳли давлатининг муҳим стратегик устуворлигига айланди.            

     Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.

Ёрлиқ