Ўзбекистонда пенсиялар миқдори оширилади
Normaтив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Президентнинг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тизимини янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Қарорда қуйидагилар таклиф қилинди:
пенсияларни энг кам иш ҳақининг 8 баробаридан 10 баробаригача тенг миқдорда ошириш, бу тартибни аввал тайинланган пенсияларга ҳам татбиқ этиш;
эркаклар учун 35 йил, аёллар учун 30 йил меҳнат стажидан кейин ишлаган ҳар бир йили учун энг кам иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида устама тўлаш;
54 ёшидан пенсияга чиқиш ҳуқуқи бўлган аёллар умумий белгиланган ёшда пенсия расмийлаштирган тақдирда уларга энг кам иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида устама белгилаш;
зарур меҳнат стажига эга бўлмаган кексалар ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга тўланаётган нафақа сингари, III гуруҳ ногиронлари учун ҳам нафақа тайинлаш;
зарур меҳнат стажига эга бўлмаган фуқароларга давлат пенсияларини ҳисоблашда стажнинг ҳар бир етишмаётган ойи учун суғурта бадаллари суммасини бир марталик тартибда тўлаш;
ишловчи эр (хотин)нинг даромадлари ҳисобидан ишламаётган оила аъзолари учун ихтиёрий равишда ҳар бир ой учун энг кам ойлик иш ҳақи миқдорида суғурта бадаллари тўлаш;
жисмоний шахсларнинг жамғариб бориладиган ҳисоб рақамларига ўтказиб бориладиган маблағлар ҳисобидан оралиқ бонусли пуллик тўловлар схемаларини қўллаш.
пенсия тайинлаш учун талаб этиладиган минимал стаж давомийлигини 2020 йилдан бошлаб бир йилдан ошириб, талаб этилган энг кам иш стажини 10 йилга етказиш;
босқичма-босқич пенсия ёшини ошириш.