Тожикистон Ўзбекистондан транзит ўтадиган автомашиналар учун бож тўловини бекор қилди
(last modified Sun, 26 Aug 2018 05:17:45 GMT )
август 26, 2018 10:17 Asia/Tashkent
  • Тожикистон Ўзбекистондан транзит ўтадиган автомашиналар учун бож тўловини бекор қилди
    Тожикистон Ўзбекистондан транзит ўтадиган автомашиналар учун бож тўловини бекор қилди

Тожикистон божхона хизмати хабарига кўра, тегишли қарор Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон томонидан Ўзбекистонга расмий ташриф олдидан имзоланган

ТОШКЕНТ, 25 авг - Sputnik. Тожикистон Ўзбекистондан ўтадиган автобуслар учун бож тўловини бекор қилди, деб хабар берди Қирғизистоннинг "Кабар" нашри

Хабарда айтилишича, Ўзбекистон Республикасининг Тожикистон орқали транзит ўтадиган енгил автомобиллари ва автобуслари мамлакатга кириш ва унинг ҳудудидан транзит ўтиш учун бож тўловидан озод этилади.

Тожикистон божхона хизмати хабарига кўра, тегишли қарор президент Эмомали Раҳмон томонидан Ўзбекистонга расмий ташриф олдидан имзоланган.

Қарордан мақсад - Ўзбекистондан транзит кирадиган енгил автомашиналар ва автобусларнинг божсиз ҳаракатланиши учун шароит яратишдир.