Яна битта олтин. Руслан Нуриддиновнинг тенги топилмади
август 26, 2018 16:47 Asia/Tashkent
Ўзбекистонлик оғир атлетикачи, Рио олимпиадаси чемпиони Руслан Нуриддинов Осиё ўйинлари ғолибига айланди.
Кун.уз сайтига кўра, 105 кг вазн тоифасида баҳсларда иштирок этган Руслан Нуриддинов 421 кг (191кг + 230 кг) натижа қайд этиб, биринчи ўринни эгаллади ва Ўзбекистон делегацияси ҳисобига навбатдаги олтин медални қўшиб қўйди.
Бундан аввалроқ 75 кг вазн тоифасида иштирок этган Омадой Отақўзиева 237 кг натижа қайд этиб (даст кўтаришда 101, силтаб кўтаришда эса 136), кумуш медал соҳибасига айланганди.
Эндиликда Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар сони 27тага етди - 6 олтин, 11 кумуш ва 10 бронза. Ўзбекистон ҳамон умумий рейтингда 10-ўринда қолмоқда.
Ёрлиқ