Осиё ўйинлари—2018. Суҳроб Хўжаев Ўзбекистонга 11-бронза медални тақдим этди
август 27, 2018 10:13 Asia/Tashkent
26 август санасида Индонезиянинг Жакарта шаҳрида XVIII ёзги Осиё ўйинларининг енгил атлетика бўйича мусобақалари ҳам бўлиб ўтди.
Дарё.уз сайтигаткўра, жумладан, ўзбекистонлик Суҳроб Хўжаев босқон улоқтириш бўйича мусобақаларда қатнашиб, бронза медалига эга чиқди. Суҳроб финал баҳсида 74,06 метр натижани қайд этди. Таъкидлаш жоиз, бу унинг мавсумдаги энг яхши натижаси бўлди.
Биринчи ўрин қатарлик Ашраф ал-Сайфийга (76,88 м), иккинчи ўрин эса тожикистонлик Дилшод Назаровга (74,16) насиб этди. Шу тариқа Ўзбекистон ҳисобидаги бронза медаллари сони 11 тага етди.
Ёрлиқ