Президент Мирзиёев шаҳидлар ҳақига дуо қилди, Мустақиллик монументи пойига гулчамбар қўйди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i37380-Президент_Мирзиёев_шаҳидлар_ҳақига_дуо_қилди_Мустақиллик_монументи_пойига_гулчамбар_қўйди
Президент Шавкат Мирзиёев 31 август куни Мустақиллик майдонига ташриф буюриб, Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гулчамбар қўйди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилди.
(last modified 2018-08-31T13:28:38+00:00 )
август 31, 2018 18:23 Asia/Tashkent
  • Президент Мирзиёев шаҳидлар ҳақига дуо қилди, Мустақиллик монументи пойига гулчамбар қўйди

Президент Шавкат Мирзиёев 31 август куни Мустақиллик майдонига ташриф буюриб, Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гулчамбар қўйди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси, Вазирлар Маҳкамаси, вазирликлар вакиллари ҳам ёдгорлик пойига гуллар қўйди.

Шавкат Мирзиёев шу куни Тошкентдаги Шаҳидлар хотираси хиёбонида ўтказилган халқ озодлиги йўлида фидо бўлган инсонларни хотирлаш маросимида ҳам иштирок этди.

Бу йил Ўзбекистон мустақилликка эришганига 27 йил тўлди.

1 сентябрь - Ўзбекистон мустақиллиги куни.

31 август — Қатағон қурбонларини ёд этиш куни.