Татьяна Каримованинг кўз ёшлари…
(last modified Wed, 05 Sep 2018 05:31:06 GMT )
сентябр 05, 2018 10:31 Asia/Tashkent
  • Татьяна Каримованинг кўз ёшлари…

Татьяна Акбаровна Каримова Президент Шавкат Мирзиёевга турмуш ўртоғи, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов хотирасига кўрсатаётган ҳурмат ва эҳтироми учун миннатдорлик билдирди.

Ислом Каримов хотирасини абадийлаштириш мақсадида қабул қилинган қарорлар, амалга оширилаётган ислоҳотларни юқори баҳолади.

2 сентябрь куни Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов вафот этган кун муносабати билан у узоқ йиллар фаолият юритган “Оқсарой” қароргоҳида ташкил этилган хотираси кечасида Татьяна Акбаровна Ислом Абдуғаниевични кўзида ёш билан ёдга олди.

Татьяна Акбаровна ҳар гал Ислом Каримов хотирасига бағишланган тадбирларда иштирок этиб, у билан ўтган йилларни, ҳаётидаги қувончли ва қийин дамларни эслайди.

Ислом Каримов халқига ўзи тортиқ этган мустақиллик байрами арафасида вафот этгани ўзбек халқи учун оғир бўлганини айтади Каримова.

Шу куни хотираси кечаси Татьяна Акбаровна Каримова томонидан танланган меҳмонлар таклиф этилди. Оилага энг яқин бўлган ва Ислом Каримов фаолиятида муҳим ўрин тутган даврдошлар жам бўлди. Хонандалар ва улар томонидан айтиладиган қўшиқлар ҳам Татьяна Каримованинг таклифига кўра танланган.

Бу ҳақда унинг ўзи шундай дейди:“Биз бугунги хотираси кечасига Ислом Абдуғаниевич яхши кўрган хонандаларни чақирдик ва у киши севган қўшиқлардан дастур тайёрладик”. 

Ёрлиқ