Владимир Путиннинг Ўзбекистонга ташрифи санаси маълум бўлди
(last modified Thu, 27 Sep 2018 06:30:52 GMT )
сентябр 27, 2018 11:30 Asia/Tashkent
  • Владимир Путиннинг Ўзбекистонга ташрифи санаси маълум бўлди
    Владимир Путиннинг Ўзбекистонга ташрифи санаси маълум бўлди

«Жорий йилнинг 18-19 октябрь кунлари Тошкентда Ўзбекистон ва Россия раҳбарлари Шавкат Мирзиёев ҳамда Владимир Путиннинг учрашуви бўлиб ўтади», - дея маълум қилинди Ўзбекистон Ташқи савдо вазирлиги хабарида.

Россия президенти Владимир Путин октябрь ойида Ўзбекистонга расмий ташрифини амалга оширади.

Вазирликнинг хабар беришича, Россия президентининг расмий ташрифи доирасида Россия-Ўзбекистон биринчи ҳудудлараро ҳамкорлик форуми ўтказилади.

Мирзиёев ва Путиннинг охирги учрашуви жорий йилнинг июнь ойида Хитойнинг Циндао шаҳрида ташкил этилган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти давлатлари етакчилари саммитида бўлиб ўтди.

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов 7 сентябрь куни Россияга ташрифи давомида Москвада РФ бош вазири Дмитрий Медведев билан учрашиб, Путиннинг Ўзбекистонга ташрифига тайёргарлик кўриш масалаларни муҳокама қилганди.

Дмитрий Медведев 2017 йилда икки томонлама савдо ҳажми учдан бир қисмга ортганини айтганди. Унинг сўзларига кўра, ушбу тенденция жорий йилнинг биринчи ярмида ҳам сақланиб қолди.