Ўзбекистон президенти тожикистонлик деҳқонларга Captiva совға қилди
Шавкат мирзиёев Тожикистонга қилган сафраи чоғида Турсунзода тумнида бўлди.
Спутник сайтига кўра, Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон Турсунзода туманидаги “Боғи сомон” деҳқон хўжалигига ташриф буюришди.
Хўжалик раҳбари Камол ҳожи Мадумаров асли олтиариқлик уста деҳқон фарзанди. У ота касбини давом эттириб, қут-барака, элда обрў топган. Бугунги кунда хўжалик узумзори 500 гектарга етган. Ўнга яқин навдаги ширин ва ҳосилдор узумлар довруғи бутун минтақамизга таралган.
Шавкат Мирзиёев Камол ота Мадумаровга Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган Captiva автомашинасини совға қилди.
Мирзиёев шу тумандаги «Ватан» деҳқон хўжалигида ҳам бўлиб, унинг раҳбари Неъмат ҳожи Усмоновга яна бир автомашина туҳфа этди.
Айтиш керакки, Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари шунингдек тантанали равишда Алишер Навоий ва Абдураҳмон Жомий ҳайкалини очишди ва унинг пойига гуллар қўйишди. Ҳайкал Душанбеда жойлашган Алишер Навоий номли боғда ўрнатилган.